Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган.
« Back15.10.2018 йилда Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари мактаб-интернатининг мажлислар залида болалар ва ўсмирлар учун “Ўзбекистон спортчилари допингсиз спорт тарафдорлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. 15.10.2018 09:2115.10.2018 йилда олимпия захиралари мактаб-интернатининг мажлислар залида болалар ва ўсмирлар учун “Ўзбекистон спортчилари допингсиз спорт тарафдорлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Халқаро алоқалар ва таълим дастурлари бўлим бошлиғи Р.К.Исламова, Допинг натижаларини тахлил ва тергов қилиш бўлими бошлиғи Б.А.Нуруллаев ва мутахассислар А.А.Бийкузиева, Н.Э.Хошимовлар қатнашдилар. Мактаб-интернат томонидан маънавият маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари А.А.Мамадалиев, бир гуруҳ ўқитувчилар ва юқори синф ўқувчилари қатнашдилар. Семинарда агентлик таркиби ва иш жараёни тўғрисида маълумот берилди. “Допинг” нима ва допингга қарши кураш тарихи тарихи тўғрисида маълумотлар келтирилди. Ўқувчилар спортчиларнинг хуқуқ ва бурчлари, мусобақа давомидаги хабарнома тўғрисида бундан ташқари допинг-назорат учун синамалар топшириш жараёни ва АДАМС тизими хақида маълумотларга эга бўлишди. Ўқувчилар агентлик мутахассисларининг докладларини қизиқиш билан тинглашиб ва берилган кўплаб саволларига жавоб олишди. Олимпия захиралари мактаб-интернат бошқармаси мутахассисларга қизиқарли семинар учун ташаккур билдириб ва бундай семинарларни юқори, кичик синфлар ва мураббийлар учун мунтазам равишда утказиб турилишини илтимос қилишди.
Халқаро алоқалар ва таълим дастурлари бўлим бошлиғи Р.К.Исламова |
