Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган.
« BackКоронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича маслаҳатлар 25.03.2020 00:00Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спортчиларга, мураббийларга ва ташкилотнинг барча ходимларига янги коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни беради: 1. Йўталаётган ва аксираётган инсонлардан тахминан 3 метр масофа сакланг. Агар шу пайтда баъзи сабабларга кура уша одамдан 3 метрга узоқликлаша олмасангиз, ниқоб тақинг. 2. Йўталаётган ва аксираётган инсонлар билан яқин алоқадан сақланинг (қўл бериб кўришиш, ўпишиш ва қучоқлашиш). 3.Телефон ва бошқа буюмлардан фойдалангандан сўнг ювилмаган қўлларингиз билан бурнингизни, лабларингизни, кўзларингизни (умуман юзларингизни) ушламанг. 4.Турли нарсаларни ушлаганингиздан кейин (эшик ва автомобил тутқичлари, уяли телефон, автобус ва микроавтобуслар тутқичлари ва ҳоказо) қўлларингизни иложи борича тез-тез ювинг. Aгар қўлингизни ювишнинг иложи бўлмаса, спиртли суюқликларга асосланган антисептикни (санитайзерлар) қўлланг. 5. Одамлар гавжум бўлган жойларда (жамоат транспорти, бозор, тўй, тантаналар ва ҳоказо) имкон қадар камроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Aгар сиз бундай жойларда бўлсангиз, ниқоб тақинг. 6. Таркибида этил спирти булган антисептикга (қўлларни тозалаш воситаси ёки санитайзер) шимдирилган пахта ёки дока билан мобил телефонларингизни тез-тез артинг ва тозаланг. 7.Aгар сиз жамоат жойларида бўлсангиз (автобуслар, микроавтобуслар, тўй, туғилган кун яни одамлар бир-биридан 3 метрдан кам масофада булган жойлар), ниқоб кийинг. 8.Aгар сиз йўталаётган, аксираётган одамнинг ёнида бўлсангиз ёки ўтирсангиз, ниқоб тақинг ва 3 метр масофага узоклашишга харакат килинг. 9.Aгар сиз ўзингизда иситма кутарилганлигини ҳис қилсангиз, аксирсангиз, йўталсангиз ёки ўзингизни ёмон ҳис қилишни бошласангиз, касалликни бошқа одамларга юқтирмаслик учун ниқоб тақинг. 10.Профилактика ва инфекцияни назорат қилиш бўйича янгиликларни кузатиб боринг, чунки юқорида келтирилган янги коронавирус инфекциясига қарши барча тавсиялар мамлакатдаги епидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Ушбу маслаҳатлар Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти 2020 йил 21 мартгача бўлган умумий аҳоли учун кўрсатмаларини ўрганиб чиққандан сўнг тайёрланган. Дониёр Каримов, |
