Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган.
« BackЕвропа Иттифоқи “Еrasmus +ModeHEd” лойиҳа доирасида ташкиллаштирган Ҳалқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди 23.09.2018 14:19Европа Иттифоқи “Еrasmus +ModeHEd” лойиҳа доирасида ташкиллаштирган Ҳалқаро илмий-амалий конференция Ўзбекистон , Қозоқистон, Германия, Словения,Чехия ва Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги иштирокида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари 2018 йил 20-21 сентябрь кунлари Европа Иттифоқи “Еrasmus +ModeHEd” лойиҳа доирасида ташкиллаштирган Ҳалқаро илмий- амалий конференцияда иштирок этдилар. Тадбир мақсади – нотиббий, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт сохасида мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув муассасалари таълим дастурларининг модернизациясига кўмаклашиш . Миллий антидопинг агентлиги бош директори Н.Б.Турсунов ва допинг-тестлашни режалаштириш бўлими бошлиғи Х.Х.Жалилов антидопинг дастурлари мавзусида маъруза билан чиқдилар. Допинг келиб чиқиш тарихи, тарқалиши ва допингга қарши кураш каби мавзуларни олий таълим муассасаларининг таълим дастурларига тадбиқ этиш концепцияси тақдим этилди. |
