« Back

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ МИЛЛИЙ АНТИДОПИНГ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА  23.02.2018 18:22

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-2821-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенциясини қўллаш тадбирларини амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигини (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Агентлик фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро антидопинг стандартларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, уларга риоя этилишини таъминлаш;

антидопинг назоратининг самарали тизимини, спортда фармакологик таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

тадқиқотлар (допинг-тестлар) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежмент (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллаш;

антидопинг назорати соҳасида илғор услублар ва технологиялар билан алмашиш ҳамда уларни мамлакатимизда жорий қилиш учун етакчи хорижий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини амалга ошириш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш;

давлат ҳокимияти органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг антидопинг назорати соҳасида ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.

3. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик:

ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берувчи давлат органи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентлик бош директорига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Агентликнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Агентликни беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 6-уйда жойлаштириш бўйича таклифи маъқуллансин.

6. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги низомини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг «Миллий антидопинг хизмати»ни тугатиш ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тизимида «Спорт психологияси бўлими» ташкил этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда Агентликни сақлаш ва унинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан, антидопинг тадқиқотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин;

Агентликка 1 та автотранспорт воситасини харид қилиш ва уни сақлаш учун лимит ажратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун жалб этиладиган чет эллик мутахассисларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун жалб этиладиган чет эллик мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни давлат божлари ундирилмасдан вақтинчалик яшаш жойига вақтинча прописка қилиш ва вақтинчалик прописка муддатининг узайтирилишини таъминласин.

11. Агентликка биологик намуналарни тўплаш учун махсус мосламалар ва бошқа товарларни харид қилиш учун тўғридан-тўғри импорт шартномалари, шунингдек, тадқиқотлар (допинг-тестлар) ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаларини тендер савдолари ўтказмасдан тузиш ҳуқуқи берилсин.

12. Агентлик томонидан спортчиларнинг биологик намуналарини тўплаш учун республикага олиб келинадиган махсус мосламалар ва бошқа товарлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ киритилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Ж. Қурбонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 3 январь,

ПҚ-3457-сон



NATIONAL SPORT AGAINST DOPING
See More
OUR JUDGES FOR THE DOPING CONTROL
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда. Янги таҳрирдаги Қоидалар Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган янги таҳририга мувофиқлаштирилади.
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича маслаҳатлар
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спортчиларга, мураббийларга ва ташкилотнинг барча ходимларига янги коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни беради:
Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан олинган допинг-синама тақиқланган модда аниқланди
Ҳалқаро сузиш федерациясининг расмий баёнотига кўра, Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан 2019 йил 25 сентябр куни Хиндистонда ўтказилган Осиё Чемпионати давомида олинган допинг-синама ижобий натижа бериб, унда 5-метилгексан-2-амин тақиқланган модда аниқланган. Хозирда спортчи бу холат бўйича якуний хулоса чиқарилгунига қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилиши маълум қилинди.
Barcha yangiliklar
Hamkorlar
100027, Тошкент ш, Шайхонтохур тумани, Олмазар кучаси, 6