Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган.
Player Zone
« BackРуслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган 01.05.2020 02:30Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган. Дисквалификация муддати давомида, яъни 2018 йил 18 декабрдан бошлаб 2020 йил 17 декабрга қадар спортчи барча спорт тадбирлари ва мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Эслатма: 2012 йил Лондон Олимпиадасида Руслан Нуритдиновдан олинган иккита допинг-синамаларда тақиқланган туринабол моддаси 2018 йилда қайта текшириш натижасида аниқланган. |
NATIONAL SPORT AGAINST DOPING
See More

OUR JUDGES FOR THE DOPING CONTROL
Yangiliklar
Barcha yangiliklar
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда. Янги таҳрирдаги Қоидалар Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган янги таҳририга мувофиқлаштирилади.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спортчиларга, мураббийларга ва ташкилотнинг барча ходимларига янги коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни беради:
Ҳалқаро сузиш федерациясининг расмий баёнотига кўра, Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан 2019 йил 25 сентябр куни Хиндистонда ўтказилган Осиё Чемпионати давомида олинган допинг-синама ижобий натижа бериб, унда 5-метилгексан-2-амин тақиқланган модда аниқланган. Хозирда спортчи бу холат бўйича якуний хулоса чиқарилгунига қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги айрим манбаалар орқали ўзбекистонлик 4 нафар паралимпиячи допинг сабаб дисквалификация қилингани ҳақидаги ҳабарларига нисбатан қуйидагиларни маълум қилади.
100027, Тошкент ш, Шайхонтохур тумани, Олмазар кучаси, 6