« Back

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатида “Допингсиз спорт - бизнинг мақсадимиз” мавзусидаги ўқув тарғибот семинари булиб утди.  03.12.2018 14:15

“Допингсиз спорт – бизнинг мақсадимиз” мавзусига бағишланган ўқув тарғибот семинарини  Гулистон  ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб – интернати  спорт ишлари бўйича ўринбосари А.Қ.Эгамбердиев очиб, иштирокчиларни келган меҳмонлар билан таништирди. Мавзу бўйича агентлик мутахассислари Р.К.Исламова , А.А.Бийкузиева ва Н.Э.Хошимов  сўзга чиқдилар . Презентация ва лекцион материал ёрдамида допинг ҳақида, допингга қарши кураш ҳаракати тарихи, спортчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, допинг истеъмолидан келиб чиқадиган асоратлар , допинг  қабул қилган спортчиларга нисбатан қўлланиладиган чоралар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Қатнашчилар мавзуни қизиқиш билан тингладилар .Мураббийлар ва спортчилар саволларига маърузачилар жавоб бердилар. Семинарда”Допинг назорат учун намуна топшириш тартиби”планшети, “Спортчилар учун эслатма” , “Допинг ва соғлиқ”, “Допинг...”, “ Бутунжаҳон допингга қарши куруш кодекси бўйича спортчилар учун маълумот қўлланмаси” каби тарқатма материаллар иштирокчиларга топширилди. Миллий антидопинг агентлигига мурожаат қилиш учун электрон почта ва интернетдаги сайт ҳақида маълумот берилди.



NATIONAL SPORT AGAINST DOPING
See More
OUR JUDGES FOR THE DOPING CONTROL
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда. Янги таҳрирдаги Қоидалар Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган янги таҳририга мувофиқлаштирилади.
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича маслаҳатлар
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спортчиларга, мураббийларга ва ташкилотнинг барча ходимларига янги коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни беради:
Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан олинган допинг-синама тақиқланган модда аниқланди
Ҳалқаро сузиш федерациясининг расмий баёнотига кўра, Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан 2019 йил 25 сентябр куни Хиндистонда ўтказилган Осиё Чемпионати давомида олинган допинг-синама ижобий натижа бериб, унда 5-метилгексан-2-амин тақиқланган модда аниқланган. Хозирда спортчи бу холат бўйича якуний хулоса чиқарилгунига қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилиши маълум қилинди.
Barcha yangiliklar
Hamkorlar
100027, Тошкент ш, Шайхонтохур тумани, Олмазар кучаси, 6