Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган.
« BackТошкент вилояти Чирчиқ шахрида оғир атлетика базасида уқув семинари бўлиб ўтди. 27.03.2019 14:02Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри оғир атлетика машқ жараенлари базасида 26.03.2019й. мураббийлар спортчилар, Ўзбекистон терма жамоалари ва спорт шифокорлари учун уқув семинари бўлиб ўтди. Семинар мавзуси: Оғир атлетикада допингсиз тоза спорт. Ёритилган мавзу борасида қуйдагилар такидланди: допинг хакида тушунча, унинг салбий окибатлари, допинг назорати утказишнинг қоидалари, энг кўп учрайдиган антидопинг қоидаларининг бузилишини 10та тури ва бошқа допинг хақидаги маълумотлар. Электрон тақдимот, тарқатма материалар, буклетлар, варақалар, брошуралар куринишидаги турли хил антидопинг мавзусидаги маълумотлар, қонун қоидалар, материаллар тақдим этилди. Семинар давомида иштирокчилар томонидан кўплаб саволлар берилди ва бўлиб ўтган қизиқ холатлар хақида гапириб ўтилди. Семинар иштирокчилари, ўзларини қизиқтирган саволларга УЗНАДА бош директори Турсунов.Н., бўлим бошлиғи Исламова.Р.К. ва катта допинг-офицер Хошимов Н. томонидан жавоблар олишди |
