Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган.
« BackЎзбек Давлат Жисмоний тарбия ва спорт Университетида "Допингсиз соф спорт - бизнинг мақсадимиз" мавзусида семинар бўлиб ўтди 07.12.2018 10:07Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт Университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан "Допингсиз соф спорт - бизнинг максадимиз" мавзусида ўқув тарғибот семинари бўлиб ўтди. "Допингсиз соф спорт - бизнинг максадимиз" мавзусига бағишланган уқув тарғибот семинарини Тиббий-биологик фанлар кафедраси мудири Л.Д. Сейдалиева очиб бурди, иштирокчиларни келган мехмонлар билан таништирди. Мавзу буйича агеитлик мутахассислари Б.А.Нуруллаев ва Н.Э.Хошимов сузга чикдилар . Такдимот ва маъруза материаллари ердамида допинг хакида, допингга карши кураш харакати тарихи, спортчилар хукуклари ва мажбуриятлари, допинг-тестлар топшириш коидалари допинг истеъмолидан келиб чикадиган асоратлар, допинг кабул килган спортчиларга нисбатан кулланиладиган чоралар хакида батафсил маълумот бердилар. Катнашчилар мавзуга кизикиш билан тингладилар. Саволларга маърузачилар батафсил жавоб бердилар. Семинарда "Допинг назорат учун намуна топшириш тартиби" планшет, "Спортчилар учуй эслатма" , "Допинг ва соглик". "Допинг...", "Бутунжахон допингга карши кураш кодекси буйича спортчилар учун маълумот кулланмаси" каби таркатма материаллар иштирокчиларга таништирилди. Миллий антидопинг агентлигига мурожаат килиш учун электрон почта ва интернетдаги сайт хакида маълумот берилди. |
