Ҳалқаро оғир атлетика федерациясининг баёнотига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуритдинов 24 ой муддатга дисквалификация қилинган.
« BackЎзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг мутахассислари 2019 йил 4 апрель куни илмий-амалий анжуманда иштирок этишди 04.04.2019 22:48Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг мутахассислари 2019 йил 4 апрель куни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилган «Спортчиларнинг рационал озиқланиши муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий анжуман ишида иштирок этишди. Тадбир давомида спортчиларнинг самарали озиқланишини ташкиллаштириш, озуқий моддаларнинг ўрнини босиш услублари, шу жумладан, «Siberian Wellness» («Сибир саломатлиги») Россия корхонасида ишлаб чиқилган биологик фаол қўшимчалар ёрдамида амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Бу борада ҳамма спортчи ва мураббийлар, тиббий ва бошқа ходимларга шуни эслатиб ўтамизки, барча биологик фаол қўшимчалар (БАДлар) ва рўйҳатдан ўтмаган бошқа моддалар Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг «2019 йил Тақиқланган рўйҳати»даги S0 гуруҳига киритилган ва ҳеч қандай антидопинг ёки спорт ташкилоти томонидан хавфсиз моддалар сифатида спортчилар орасида қўллаш учун тавсия этмайди. |
