« Back

Жорий йилнинг 26 февралида Миллий антидопинг агентлигининг ташаббуси билан ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) ҳамкорлигида спортда допингга қарши кураш соҳасига оид аҳборот-таълим семинари ўтказилади  07.02.2019 11:38

Токио-2020 йил Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан, жорий йилнинг 26 февралида Миллий антидопинг агентлигининг ташаббуси билан ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) ҳамкорлигида спортда допингга қарши кураш соҳасига оид долзарб масалаларга бағишланган аҳборот-таълим семинари ўтказилади. Мазкур тадбир давомида маъруза ва тақдимотлар билан WADA  менежери Ф.Леон ҳамда WADA экспертлари К.Ли ва М.Бакашева чиқиш қиладилар. Шу билан бирга иштирокчиларни қизиқтирган муаммолар юзасидан савол-жавоб шаклидаги очиқ мулоқот ва муҳокамалар уюштириш кўзда тутилган. 

Семинарда 200 га яқин иштирокчилар, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаларининг етакчи спортчилари, мураббийлар, тиббий ва техник персонал, Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, клублар ва жамоалар вакилларининг қатнашиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг катта залида ўтказиладиган тадбирга барча манфаатдор шахслар таклиф этилади, кириш – эркин.    



NATIONAL SPORT AGAINST DOPING
See More
OUR JUDGES FOR THE DOPING CONTROL
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда. Янги таҳрирдаги Қоидалар Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган янги таҳририга мувофиқлаштирилади.
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича маслаҳатлар
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спортчиларга, мураббийларга ва ташкилотнинг барча ходимларига янги коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни беради:
Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан олинган допинг-синама тақиқланган модда аниқланди
Ҳалқаро сузиш федерациясининг расмий баёнотига кўра, Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан 2019 йил 25 сентябр куни Хиндистонда ўтказилган Осиё Чемпионати давомида олинган допинг-синама ижобий натижа бериб, унда 5-метилгексан-2-амин тақиқланган модда аниқланган. Хозирда спортчи бу холат бўйича якуний хулоса чиқарилгунига қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилиши маълум қилинди.
Barcha yangiliklar
Hamkorlar
100027, Тошкент ш, Шайхонтохур тумани, Олмазар кучаси, 6