ҲУРМАТЛИ СПОРТЧИЛАР ВА МУРАББИЙЛАР!

         Маълумки, бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси кўплаб спорт тадбирларини, жумладан тўртйилликнинг энг йирик спорт мусобақалари бўлмиш 2020 йилги Ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларининг ўтказилишини кейинги йилга сурилишига сабабчи бўлди.

         Бу спортчиларимиз, уларнинг мураббийлари ҳамда тиббиёт мутахассисларига 2021 йилда ўтказилиши кўзда тутилган Ўйинларга янада самарали ва пухта тайёргарлик кўришига имкон яратади. Ҳозирда барча спортчиларимиз уй шароитида мустақил равишда, мураббийлар ҳамда шифокорларнинг онлайн назорати ва кўмаги остида машғулотларни бажаришда давом этишмоқда.

         Азиз спортчилар! Қадрли мураббийлар!

Карантин давомида ўз спорт қобилиятингизни сақлаш ва янада юксалтириш мақсадида яратилган шароитлардан унумли фойдаланишингизни, спорт тартибига қатъий риоя қилишингизни ҳамда спортда тақиқланган дори-дармонлар ва моддаларни истеъмол қилишдан йироқ бўлишингизни сўраймиз. Агарда спортчиларимиз орасида бу каби дори-дармону моддаларни қўллаб, улар қисқа муддат ичида инсон танасидан чиқиб кетади деб ўйлайдиганлар бўлса, улар адашишади. Янгилик эмаски, антидопинг лабораторияларнинг замонавий усуллари ёрдамида 3-4, ҳаттоки 7-8 йил аввал истеъмол қилинган допинг-моддалари аниқланиб келмоқда. Шунинг учун огоҳ бўлинг, ўз маҳоратингиз ва кучингизга, ҳалқимиз дуосига ва мухлисларнинг олқишлаб сизни қўллаб-қувватлашига ишонинг.

Адолатли спорт ва мардона курашнинг фаҳрли тимсоли ва тарафдори бўлинг!

NATIONAL SPORT AGAINST DOPING
See More
OUR JUDGES FOR THE DOPING CONTROL
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда
Ҳозирда Ўзбекистон миллий антидопинг қоидаларининг янги таҳрири устида иш олиб борилмоқда. Янги таҳрирдаги Қоидалар Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2021 йил 1 январдан кучга кирадиган янги таҳририга мувофиқлаштирилади.
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича маслаҳатлар
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси спортчиларга, мураббийларга ва ташкилотнинг барча ходимларига янги коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ундан ҳимояланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларни беради:
Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан олинган допинг-синама тақиқланган модда аниқланди
Ҳалқаро сузиш федерациясининг расмий баёнотига кўра, Узбекистонлик спортчи Бибигул Менлибаевадан 2019 йил 25 сентябр куни Хиндистонда ўтказилган Осиё Чемпионати давомида олинган допинг-синама ижобий натижа бериб, унда 5-метилгексан-2-амин тақиқланган модда аниқланган. Хозирда спортчи бу холат бўйича якуний хулоса чиқарилгунига қадар спорт фаолиятидан вақтинча четлаштирилиши маълум қилинди.
Barcha yangiliklar
Hamkorlar
100027, Тошкент ш, Шайхонтохур тумани, Олмазар кучаси, 6